Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) май ойи учун боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди, деб хабар берди GoSport.
Мазкур рейтингда ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16 та ғалаба, 9 та нокаут) ўз мавқеини сақлаб қолган.Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган Абдуқаҳҳоров WBOнинг янги рейтингида апрелда бўлгани каби 9-ўриндан жой олди.
Янги рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар қайд этилмаган.
Маълумот учун, Қудратилло WBC рейтингида 4, IBF рейтингида эса 1-ўринда бормоқда. Сўнгги марта Қудратилло япониялик Кеита Обарани (20 та ғалаба, 4 та мағлубият, 1 та дуранг, 18 та нокаут) очколар ҳисобида мағлубиятга учратиб, IBF чемпионлик камарига биринчи рақамли даъвогарга айланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)