«Манчестер Юнайтед» ва «Атлетико» «Бенфика» билан жамоа ҳужумчиси Жоау Феликс трансфери борасида музокараларни бошлаб юборди.
Record’нинг хабар беришича, инглиз клуби 19 ёшли ўйинчи учун 105 миллион фунт (120 миллион евро атрофида) тўлашга тайёр.
Айни пайтда «Атлетико» ҳам мавсум охирида клубни тарк этувчи ҳужумчи Антуан Гризманн ўрнига футболчи қидиришни бошлаб юборган.
Аввалроқ «Бенфика» ҳужумчи билан янги шартнома тузишга эришгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Феликс жорий мавсум Примейро доирасида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол уришга эришди.
Маълум бўлишича, Феликснинг шартномасида товон пули 120 миллион евро деб белгиланган, бироқ Португалия клуби раҳбарияти мазкур маблағни 200 миллионга оширишни режалаштирмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)