Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв июнь ойида бўлиб ўтадиган Евро—2020 мусобақаси сарлаш босқичи ўйинларида иштирок этувчи таркибни эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерациясининг расмий сайтида хабар берилди.
Мазкур рўйхатга «Реал» ярим ҳимоячиси Тони Кроос ҳамда «Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген киритилмади. Маълумот учун, ҳар иккала ўйинчи ҳам жароҳат олган.
«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойернинг эса кичик жароҳати мавжуд, у тиббий кўрикдан ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Германия 8 июнь куни сафарда Беларусь билан ўйнаса, 11 июнь куни ўз майдонида Эстонияни қабул қилади.
Германия терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Бернд Лено, Мануэль Нойер, Кевин Трапп
Ҳимоячилар: Маттиас Гинтер, Марсель Ҳалстенберг, Йонас Ҳектор, Тило Керер, Лукас Клостерманн, Нико Шулц, Никлас Штарк, Никлас Зюле, Жонатан Та
Ярим ҳимоячилар: Юлиан Брандт, Юлиан Дракслер, Серж Гнабри, Леон Горецка, Илкай Гундўғон, Кай Ҳаверц, Йозуа Киммих
Ҳужумчилар: Марко Ройс, Лерой Сане, Тимо Вернер
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)