Қирғизистоннинг Баткен тумани Қорабоғ қишлоғидаги Эски мозор деган жойда Қирғизистон фуқаролари ва Тожикистон чегара наряди ўртасида даҳанаки жанг бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегара хизматининг ОАВ ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди, деб ёзади ЎзА.
Маълумотларга кўра, можаро Қирғизистон фуқаросига тегишли бўлган асбоблар сақланадиган омборнинг эшиги номаълум шахслар томонидан бузиб кетилганидан сўнг келиб чиққан.
«Омбор биноси Тожикистон Республикаси ҳудудидаги давлат чегарасининг шартли линиясидан 5—6 метр узоқликда жойлашган. Мазкур участка қайд қилинмаган, аммо амалда Қирғизистон фуқаролари томонидан фойдаланиб келинади», — дея таъкидлайди Давлат чегара хизмати.
«Қирғизистонликлар эшикни тузатмоқчи бўлган, аммо Тожикистон чегара наряди бунга тўсқинлик қилган. Қирғизистон чегарачилари можаро жойига етиб келди ва Тожикистон чегарачиларининг вакиллари билан музокаралар олиб борди, натижада тожик томони қирғизистонликлар сарой эшигини таъмирлаши ва келажакда фойдаланишига розилик билдирди. Тожик томони мазкур чегара участкасида хизмат қилаётган чегара наряди билан тушунтириш ишларини олиб борди», — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Қирғизистон Давлат чегара хизмати ҳарбий хизматчилари маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идоралари вакиллари билан биргаликда маҳаллий аҳоли ўртасида тушунтириш ишларни олиб борди.
Изоҳ (0)