«Наполи» Калиду Кулибалу трансфери борасида «Манчестер Юнайтед»нинг таклифини рад этди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.
Англия клуби 27 ёшли футболчи учун 110 миллион евро таклиф қилди. Бироқ «Наполи» президенти Аурелио де Лаурентис сенегаллик ҳимоячини қўйиб юбормоқчи эмас.
Кулибалининг шартномасидаги товон пули 150 миллион деб белгиланиши 2020 йилдан кучга киради, аммо клуб бош мураббийи Карло Анчелоттининг сўзларига кўра, товон пули миқдори 2021 йилдан ошади.
Ноябрь ойида неаполликлар Кулибали трансфери борасидаги «Юнайтед»нинг 90 миллион, декабрда эса 103 миллион евролик таклифни рад этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)