Япониянинг Никко шаҳри жуда ҳам машҳур эмас, аммо жуда чиройли. Бу ерда японлар бир неча юз йиллардан бери асраб келадиган кедр дарахлари бор, дея ёзади Travel Ask.
Ўша ноёб кўчанинг узунлиги 37 километр. Гиннес рекордлар китобидаги маълумотларга кўра, бу сайёрадаги энг узун дарахтлар хиёбони ҳисобланади. Хиёбонда 13 мингдан зиёд кедр дарахтлари бор, уларнинг кўпчилиги бу ерда асрлар давомида яшайди.
Бугунги кунда хиёбон 400 ёшда. Дархтлар ХVII асрнинг биринчи чорагида Тосёгу ибодатхонасини қуриш пайтида экилган. Ўша пайт 200 мингга яқин кедр экилган эди, лекин уларнинг кўпи йўллар қурилиши ва экология ёмонлашуви оқибатида вайрон бўлган.
Изоҳ (0)