«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 38-турида «Эйбар»га қарши кечган ўйинда дублга эришди (2:2).
Мавсум якунига кўра, аргентиналик Ла Лигада умумий ҳисобда 36 та гол уришга муваффақ бўлди ва 6-маротаба Пичичи совринини қўлга киритди. Ушбу соврин Испания чемпионатида энг яхши тўпурарга берилади.
Ҳужумчи 6 та мавсумда қолган футболчилардан кўпроқ гол уриб, «Атлетик Бильбао» собиқ ўйинчиси Телмо Саррининг рекордини такрорлади (1944/45, 1945/46, 1946/47, 1949/50, 1950/51, 1952/53).
Бундан ташқари, Месси 4 марта битта мавсумда ҳам Испания чемпиони, ҳам энг яхши тўпурари бўлди (2009/10, 2012/13, 2017/18, 2018/19). У бу кўрсаткичда «Реал» собиқ ҳужумчиси Уго Санчес натижасини такрорлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)