«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия чемпионатида мавсумнинг энг яхши ўйинчиси (MVP) деб топилди, деб хабар берди La Gazzetta dello Sport.
А Серияда энг яхши ўйинчи Opta Sports ва Netco Sports маълумотларига таяниб аниқланди ҳамда А Серия, Италия Кубоги ва Суперкубоги учрашувлари ҳисобга олинди.
34 ёшли португалияликка мазкур соврин 19 май куни бўлиб ўтган «Ювентус»—«Аталанта» учрашуви олдидан тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду 2018/19 йилги мавсум А Серияда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 11 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)