Франция профессионал футболчилар уюшмаси (UNFP) талқинига кўра, ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Лига 1’нинг энг яхши ўйинчиси дея эътироф этилди. Бу ҳақда сайтнинг расмий сайтида хабар берилди.

Фото: Google Images

Бундан ташқари 20 ёшли француз мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб ҳам топилди. У 28 та учрашувда 32 та гол уриб, 11 та голли узатмани амалга оширди.

Қуйида 2018/19 йилги мавсум учун бошқа совринлар келтирилган:

Энг яхши мураббий: Кристоф Галте («Лилль»)

Энг яхши дарвозабон: Майк Менян («Лилль»)

Энг чиройли гол муаллифи: Лоик Реми («Лилль»)

Тугалланаётган мавсумнинг рамзий терма жамоаси: Майк Менян («Лилль»), Кенни Лала («Страсбург»), Маркиниос, Тиаго Силва (иккаласи ҳам —ПСЖ), Ферлан Менди («Лион»), Марко Верратти (ПСЖ), Танги Ндомбеле («Лион»), Анҳел Ди Мария, Килиан Мбаппе, Неймар (ҳаммаси — ПСЖ), Николя Пепе («Лилль»).

Энг яхши ҳакам: Клеман Тюрпен

Бошқа чемпионатда тўп сураётган энг яхши франциялик футболчи: Карим Бензема («Реал»)

Фахрий мукофот: Дидье Дрогба

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!