19 май, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 9-турида Миржалол Қосимов қўл остидаги Олмалиқнинг ОКМК клуби Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида Жиззах клуби аъзоси Шаҳбоз Жўрабеков ҳисобни очган бўлса, 89-дақиқага келиб ярим ҳимоячи Кахи Maxарадзе жиззахликларнинг 2-голига муаллифлик қилди (2:0). Шу тариқа ОКМК ўз майдонида кечган баҳсда «Сўғдиёна»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Мазкур ўйиндан сўнг олмалиқликлар 7 очко тўплаган ҳолда 11-ўринда бормоқда. «Сўғдиёна» эса очколари сонини 12 тага етказиб олди ва жамоа мусобақа жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олди.
Суперлига
9-тур баҳслари
19 май, якшанба
ОКМК—«Сўғдиёна» 0:2
Голлар: 0:1 — 4 Шаҳбоз Жўрабеков, 0:2 — 89 Кахи MaxарадзеОКМК: Низомиддин Зиёвутдинов, Дилшод Жўраев, Санъат Шихов (Жасурбек Ҳакимов, 65), Зафар Полвонов, Жасур Ҳасанов, Мирғиёс Сулаймонов (Муроджон Тошматов, 72), Акмал Шораҳмедов, Сайдулло Раҳматов, Сардор Раҳмонов, Бобурбек Йўлдошев, Комрон Сайдазимов (Шаҳзодбек Нурматов, 84)
«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Кахи Maxарадзе, Санжар Рашидов (Жамшид Болтабоев, 71), Ойбек Нурматов (Сирож Мелиев, 51), Шоҳруз Норхонов, Шерзод Шакиров, Даниэл Насриддинов (Сахоб Рашидов, 79), Никола Милинкович, Шаҳбоз Жўрабеков
Огоҳлантиришлар: Ойбек Нурматов (41), Жамшид Болтабоев (84), Никола Милинкович (87), Жасур Ҳакимов (88)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)