Британиялик олимлар яқин 10 йил ичида ҳеч бир жараён таъсир қилмайдиган саратон катакчаларини ўсишдан тўхтатувчи дори ишлаб чиқиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Британия саратон тадқиқотлари институти (ICR) бу изланиш учун 75 миллион фунт стерлинг ажратишини эълон қилди.
ICR Лондоннинг жанубий қисмида жойлашган Саттон туманида янги дори ишлаб чиқарадиган марказ ташкил қилмоқчи.
Институт раҳбари Пол Уоркманнинг айтишича, саратон билан курашишдаги энг жиддий муаммо саратон катакчаларини дорига мослашиши бўлиб қолмоқда.
Унинг сўзларига кўра, ишлаб чиқариладиган янги препаратлар узоқ вақт давомида саратон ривожланишини тўхтатиб қўйиши мумкин ва бу саратонни даволаш учун кўпроқ имконият яратади.
Институт лойиҳада ишлаш учун турли соҳаларидаги 300 га яқин тадқиқотчиларни жалб қилишга умид қилади.
Изоҳ (0)