18 май, шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 9-тури доирасида 2 та учрашув бўлиб ўтади.
Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси ўз майдонида Термизнинг «Сурхон» клубини қабул қилади. Эслатиб ўтамиз, навоийликлар аввалги турда «Насаф» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, термизликлар «Бухоро»ни мағлубиятга учратганди (1:0).
Шу куни Рўзиқул Бердиев бошқарувидаги Қаршининг «Насаф» клуби Қўқоннинг «Қўқон-1912» жамоасига қарши майдонга тушади. Иккала беллашув ҳам соат 20:00 да старт олади.
Маълумот учун, қаршиликлар 11 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 8-ўринда бормоқда. Қўқонликлар эса 6 очко билан сўнгги поғонадан жой олган.
Суперлига
9-тур баҳслари
18 май, шанба
«Қизилқум»—«Сурхон» 20:00
«Насаф»—«Қўқон-1912» 20:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)