Ўзбекистон қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Ботир Зокиров «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Янгиликлар 24» дастурида Андижан City ишбилармонлик маркази лойиҳаси тўғрисида сўзлаб берди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

Кадр: «Ўзбекистон 24»

Лойиҳа Президент Шавкат Мирзиёевга унинг Андижон вилоятига ташрифи вақтида тақдим этилган. Мажмуа Бобур, Амир Темур ва Мустақиллик кўчаларидаги эски уйлар ўрнига 70 гектарлик майдонда барпо этилади. «Мазкур сити Бобур ҳайкалидан бошланади», — деди Ботир Зокиров.

Кадр: «Ўзбекистон 24»

Лойиҳа доирасида 16 қаватли беш юлдузли меҳмонхона, конгресс-холл, 24 қаватли офислар биноси, 30 қаватли бизнес маркази, соғломлаштириш ва кўнгил очиш масканлари, ресторанлар, 7, 9 ва 12 қаватли турар жойлар, ерости ўтиш йўллари, қўғирчоқ театри, 16 қаватли банк биноси барпо этилади.

Биринчи босқичда энергия тежовчи материаллардан 12 та тўққиз қаватли монолит уйларни қуриш режалаштирилган. 21 гектарлик майдонга 70 та уй қуриш белгиланган.

Кадр: «Ўзбекистон 24»

«Лойиҳа Президент томонидан маъқулланди. Биз қисқа муддатларда мамлакат раҳбари кўрсатмаларини ўз ичига олган ўз ишчи лойиҳамизни тақдим этишимиз лозим», — деди Ботир Зокиров.

Кадр: «Ўзбекистон 24»

Президентга намунали турар жойлар, жумладан, таунхаусларнинг афзал жиҳатларидан фойдаланилган коттежли аҳоли пунктлари лойиҳаси ҳам тақдим этилган. Мазкур ҳудудда болалар боғчаси, коммунал-маиший хизмат кўрсатиш биноси, спорт қурилмалари ва дам олиш зонаси каби ижтимоий инфратузилмалар ҳам барпо этилади.

Кадр: «Ўзбекистон 24»

Биноларни қуришда 3D ва қайта тикланувчи энергия технологияларидан фойдаланиш кўзда тутилган. Муҳандислик тармоқлари ва яшаш учун шароитларнинг автоном таъминланиши кутилмоқда.

Кадр: «Ўзбекистон 24»

Жумладан, ҳаводан сув олиш қурилмалари, сув сифатини ичиш учун яроқли ҳолга келтириш бўйича сун иншооти, поршенли қурилма, газ генератори ва фотоэлектр станцияси тақдим этилди.