18 май, шанба куни профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифаси вакили Элнур Абдураимов (5 та ғалаба, 5 та нокаут) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Элнур шу куни танзаниялик боксчи Исса Нампепечега (29 та ғалаба, 10 та мағлубият, 6 та дуранг, 12 та нокаут) қарши рингга чиқди.
Жангнинг иккинчи раундида Исса илк марта нокдаунга учраган бўлсада, ўзига кела олди. Аммо 4-раунднинг 1:36 сонияси ортда қолаётган вазият у жангни давом эттира олмаслигини билдирди ва ҳакам техник нокаутни қайд этди. Натижада Элнур ўзининг бешинчи жангида ҳам нокаут эвазига ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида жойлашган «РМК яккакурашлар академияси» спорт саройида бўлиб ўтаётган бокс оқшомида, шунингдек, ўзбекистонлик бошқа боксчилар енгил вазн тоифасида Равшан Умрзоқов (8 та ғалаба, 7 та нокаут) ва иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили Сардор Музаффаров (4 та ғалаба, 1 та мағлубият, 2 та нокаут) ҳам ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказиши кўзда тутилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)