Чехия аэропортида иккита Boeing 737-800 самолётлари йўлакларга жойлаштирилиши пайтида бир-бири билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, бу ҳодиса самолётлар учиш-қўниш йўлагига чиқишидан аввал содир бўлган.
«Ҳаво лайнерларининг қанотлари бир-бирига тегиб кетди», — дея хабар беради авиакомпания ахборот хизмати.
Самолёт йўловчилари ҳеч қандай талафот кўрмаганлиги аниқланди.
Изоҳ (0)