Январь-апрель ойларида Ўзбекистон 308 минг тонна бензин ишлаб чиқарди, ўтган йилнинг шу даврида эса 378,9 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган. 2019 йилнинг январь-апрель ойида бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида келтирилган, деб ёзади Spot.
Январь-апрель ойларида Ўзбекистон 308 минг тонна бензин ишлаб чиқарди, ўтган йилнинг шу даврида эса 378,9 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган.
Дизель ёқилғиси ҳажми ҳам қисқариб, 341,8 минг тоннани ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврида эса 387,9 минг тонна дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан табиий газ 4,4% га, ва шағал қазиб олиш эса — 2,2 м. га ошди.
Шунингдек, кимё корхоналари ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш ҳажми оширилиб, калий хлорид (2018 йил январь-апрель ойларига нисбатан) 114,3%, карбамид 119,8%, аммоний сульфат 126,5%, аммоний нитрат 119,2%, акрил ва винилполимерлари асосидаги бўёқ ва лаклар 127,7%, гербицидлар 107,2%, каустик сода 164,4%, бошқа азотли ўғитлар ва уларнинг аралашмалари 173,9%, азот, фосфор ва калийли минерал ўғитлар 137,4% ни ташкил этди.
Изоҳ (0)