Бугун, 16 май куни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик 73 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар берди.

Фото: Google Images

Ўзбек адабиётида Тоҳир Малик ўзининг «Фалак», «Сомон йўли элчилари», «Тириклик суви», «Захарли ғубор» («Васваса» номи билан қайта ишланган), «Чорраҳада қолган одамлар» («Девона» номи билан қайта ишланган) ва бошқа фантастик, «Чархпалак», «Қалдирғоч» («Савоҳил» номи билан қайта ишланган), «Бир кўча, бир кеча», «Сўнгги ўқ», «Шайтанат», «Ов», «Мурдалар гапирмайдилар», «Иблис девори», «Меҳмон туйғулар», «Жиноятнинг узун йўли», «Одамийлик мулки» сингари детектив ва маърифий асарлари билан танилган ва китобхонларнинг севимли адибига айланган ижодкор эди.

Тоҳир Малик «Ленин учқуни», «Гулистон», «Шарқ юлдузи», «Ёшлик» таҳририятларида фаолият юритган. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси котиби бўлиб хизмат қилган.

Ёзувчининг ижодий фаолияти ҳукумат мукофотлари ва турли адабий мукофотлар билан тақдирланган. 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвони берилган.