28 ёшли франциялик футболчи мавсум якунида «Атлетико Мадрид» билан хайрлашади. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.

Фото: Getty Images

Аввалроқ футболчининг «Барселона»га ўтиши ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, 1 июлдан эътиборан «Атлетико» Гризманнинг товон пулини 200 миллион евродан 120 миллион еврога туширади. «Барселона» эса мазкур маблағни тўлашга розилик берган.

Гризманн 2014 йил ёзида «Атлетико»га «Реал Сосьедад» жамоасидан 30 миллион евро эвазига ўтганди.

У мадридликлар сафида умумий ҳисобда 256 та ўйин ўтказиб, 133 та гол урди. Антуан жамоа билан биргаликда Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубоги совринларига эга чиқди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!