Кеча, 14 май куни Қорақалпоғистоннинг Қонликўл тумани «Мустақиллик кўчаси»да жойлашган икки қаватли уйларнинг том қисми кучли шамол оқибатида учиб тушди. Икки киши жароҳатланиб, касалхонага ётқизилган, деб хабар бермоқда «Kruz.uz».

Фото: «Kruz.uz»

Маълум қилинишича, кўп қаватли уйлар таъмирланаётган бўлган. Ҳодиса оқибатида шу ерда уйни таъмирлаётган икки нафар уста жароҳат олган ва улар касалхонага олиб кетилган.

Шунингдек, шамол оқибатида учиб тушган том зарбидан сим ёғочлар ҳам қулаб тушган. Маҳалла икки соат давомида электр тармоғидан узилиб қолган.

Ҳозирда воқеа жойида туман ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.

Фото: «Kruz.uz»

Фото: «Kruz.uz»

Фото: «Kruz.uz»