Венесуэла ҳар доим гўзал аёллари билан машҳур бўлиб келган. Венесуэлалик 7 нафар аёл «Коинот гўзали», 6 нафари эса «Дунё гўзали» унвонига сазовор бўлган. Бироқ бугунги кунда мамлакат узоқ давом этган инқирозни бошдан кечирмоқда. Аёллар оиласини боқиш учун косметика маҳсулотлари ва ўзини парвариш қилишдан воз кечишга мажбур бўлмоқда. Гўзаллик салонлари озиқ-овқат маҳсулоти эвазига хизмат кўрсатмоқда. Уч миллиондан зиёд аҳоли — жами аҳолисининг ўндан бир қисми ўз ватанини тарк этган. Венесуэла аёллари мана шундай шароитда ўз гўзаллигини қандай қилиб сақлаб қолишга уринмоқда?
Маникюр устаси Мария Тринидад Тобар гўзаллик салонида мижоз кутмоқда. Каракас, 2019 йил 19 март
Гўзаллик салонида рангсизлантирилган табиий сочлар. Каракас, 2019 йил 2 апрель
Гўзаллик салонида «Венесуэла гўзали» каби кўйлак кийган манекен, Каракас, 2019 йил 22 март
Yaris Колина гўзаллик салонига маникюр учун келди, Каракас, 2019 йил 22 март
Каракасдаги бўм-бўш гўзаллик салони, 2019 йил 19 март
Нелли Наваро сочлари учун қанча ҳақ тўлашини сўрамоқда, Каракас, 2019 йил 2 апрель
Валерия Диас гўзаллик салонида 100 долларга сотган сочларини сўнгги марта ушламоқда, Каракас, 2019 йил 5 апрель
Сартарош Розвел Веласкес ўз салонида мижозларга хизмат кўрсатмоқда. Каракас, 2019 йил 20 март
Валерия Диас сочларини қирқтирмоқда. Каракас, 2019 йил 5 апрель