Жорий йилнинг 13—18 май кунлари Ўзбекистон хотин-қизларини инновацион ғоялари, лойиҳа ва ишланмаларини тадбиқ этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик ва ихтирочилик фаолиятига кенг жалб қилиш, интелектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишларига кўмаклашиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг фаолиятларига инновацион ёндашувни жорий қилиш мақсадида INNOWOMENWEEK хотин-қизларнинг инновация ҳафталиги ўтказилмоқда. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Ҳафталик Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги, Интелектуал мулк агентлиги ва Ўзбекистон Ихтирочи аёллари маркази томонидан Тошкент давлат аграр университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти билан ҳамкорликда INNOWOMENWEEK хотин-қизларнинг инновация ҳафталигида иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган 700 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этади.
Ҳафталик доирасида 13—14 май кунлари Тошкент давлат аграр университетида AGROWOMENUZ мавзусидаги форум ва кўргазма, 15—16 май кунлари Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетида TECHNOWOMENUZ мавзусидаги форум ва ўқув семинарлар ва 17—18 май кунлари Тошкент педиатрия тиббиёт институтида MEDICALWOMENUZ мавзусидаги форум, кўргазма ва ўқув семинарлар ташкил этилади.
Жорий йилнинг 13 май куни соат 11:00 да Тошкент давлат аграр университетида INNOWOMENWEEK ҳафталиги иштирокчиларининг ишланмалари, макет ва инновацион маҳсулотлари кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, ҳафталик иштирокчилари Тошкент давлат аграр университети қошидаги Қишлок хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат марказида ҳамда Жанубий Кореянинг Копиа марказида амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар билан танишди. Биомарказдаги биологик ҳимоя қилиш жараёнлари ҳам ҳафталик иштирокчилари томонидан ўрганилди.
Изоҳ (0)