«Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк Англия Премьер лигасида мавсумнинг энг яхши ўйинчиси номига лойиқ деб топилди. Бу ҳақда лиганинг расмий сайтида хабар берилди.
У бу йўлда ҳужумчи Серхио Агуэро, хавбеклар Бернарду Силва ва Раҳим Стерлинг (барчаси — «Манчестер Сити»), Эден Азар («Челси»), Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳни (иккаласи ҳам — «Ливерпуль») ортда қолдирди.
Ғолиб мухлисларнинг овоз бериш йўли орқали ҳамда 20 та клуб сардорлари ва футбол экспертлари томонидан аниқланди.
Нидерландиялик 2011/12 йилги мавсумдан буён мазкур совринга эга чиққан илк ҳимоячи бўлди. Ўшанда «Манчестер Сити» сардори Венсан Компани ушбу номга лойиқ кўрилганди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Ливерпуль ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ энг яхши ўйинчи номига сазовор бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)