11 май, шанба куни футбол бўйича Франция чемпионатининг 36-тури доирасида 6 та учрашув якунланди.
Муддатидан аввал мамлакат чемпионига айланган Парижнинг ПСЖ клуби «Анже» майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 20-дақиқасида парижликлар ҳужумчиси Неймар рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, 58-дақиқага келиб аргентиналик ярим ҳимоячи Анҳел ди Мария жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди (2:0). 87-дақиқада эса мезбон жамоа аъзоси Флавен Таит ҳисобни қисқартирди (2:1).
Шу тариқа ПСЖ меҳмонда кечган баҳсда «Анже»ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди ва 3 очкога эга бўлди.
Қайд этиш жоиз, беллашувнинг 85-дақиқасида ПСЖ ҳимоячиси Маркинёс қизил карточка билан жазоланди ва жамоа ўйин якунига қадар майдонда 10 киши бўлиб ҳаракат қилди.
Лига 1
36-тур баҳслари
11 май, шанба
«Анже»—ПСЖ 1:2
Голлар: 0:1 — 20 Неймар, 0:2 — 58 Ди Мария, 1:2 — 87 Таит«Амьен»—«Тулуза» 0:0
«Кан»—«Реймс» 3:2
Голлар: 1:0 — 14 Нинга, 1:1 — 37 Думбия, 2:1 — 40 Фажр, 3:1 — 45 Гилберт, 3:2 — 82, пенальти, Зенели«Дижон»—«Страсбург» 2:1
Голлар: 1:0 — 40, пенальти, Таварес, 1:1 — 68 Аёрк, 2:1 — 90 Чанг-Ҳун Квон«Ницца»—«Нант» 1:1
Голлар: 0:1 — 29 Мутуссами, 1:1 — 55 Сарр«Ним»—«Монако» 1:0
Гол: 1:0 — 9 РипарЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)