Жанубий Корея 2024 йилдан бошлаб ҳайвонлар, илонлар ва ҳашаротларга тақлид қиладиган ҳарбий роботларни жорий қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабарда айтилишича, асосий мудофаа технологияларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳалар тайёрланган. Қурол-аслаҳа сотиб олиш агентлиги келажакдаги қурол тизимига тирик мавжудотларнинг суратида ва уларга ўхшаш қилиб яратилган роботларни қўшишни режалаштирмоқда.
Агар режалар амалга ошса, инсон, судралиб юрувчилар, ҳашаротлар ва денгиз жониворлари тимсолидаги роботлар 2024 йилдан бошлаб амалиётга жорий қилинади.
«Биороботлар келажакдаги урушларда ўйин қоидаларини ўзгартиради ва улар билан боғлиқ технологиялар мудофаа саноати соҳасида катта ўзгаришларни амалга ошириши кутилмоқда», — дейди агентлик вакили.
Бундай роботлар қидирув-қутқарув операциялари ва разведка учун мўлжалланган.
Изоҳ (0)