Янги йилни нишонлаш анъаналаридан бирига айланган «Уйда ёлғиз» фильмини томоша қилишни барчамиз яхши кўрамиз. Ўз уйини ўғрилардан ҳимоя қилган болакай ҳақидаги ҳикоя барчанинг юрагини забт этган. Фильм суратга олинган уй Чикаго яқинидаги қишлоқда жойлашган. Бироқ, «Уйда ёлғиз» фильми суратга олинган уй ҳозирда бутунлай ўзгариб кетган.
Уйини суратга олишга рози бўлган хонадон эгаси 2012 йилгача ўзи ўша ерда яшаган. Кейин эса уни 1,5 миллион долларга сотиб юборган.
Фильмда Американинг 80 йилларнинг охири ва 90 йилларнинг бошига хос интерьер кўрсатилган. Тўқ қизил гиламлар ва мебел, яшил пардалар, катта вазалар, холлдаги ойнанинг қалин рамкаси шулар жумласидан. Барча хона деворларидаги гулқоғозлар оқ ранг устига гул тасвири билан безатилган. Классик услубдаги шинам уй.
XXI асрда дизайнда минимализм қадрланадиган бўлди, шунинг учун Кевиннинг янги ошхонасида ҳам оч ранглардан фойдаланилгани ва мебеллар камлиги учун хона оддийроқ кўринишга эга бўлди.
Узун зинали холл ҳам таъмирдан чиққан. Кўп сонли рамкага солинган суратлар энди йўқ.
Хона эса энди ёруғроқ ва турли катта эшиклардан ҳоли. Ҳа айтганча, уйнинг аввалги эгаларида нафақат роял, балки ёзув столи ва стол лампаси ҳам қолган.
Кўриниб турибдики, уйнинг янги эгаларининг оиласи кичкина. Чунки саккиз кишилик овқатланиш столини ўрнини тўрт кишилик стол эгаллаган.