11 май, шанба куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 33-турига старт берилади.
Турнинг марказий ўйинида Нико Ковач қўл остидаги Мюнхеннинг «Бавария» клуби меҳмонда «Лейпциг» жамоаси билан баҳсга киришади. Қайд этиш жоиз, Мюнхен клуби 32-турда «Ҳанновер»ни 3:1 ҳисобида таслим қилганди.
Шу куни Люсен Фавр бошқарувидаги Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Сигнал Идуна Парк»да «Фортуна Дюссельдорф»ни қабул қилади. Эслатиб ўтамиз, дортмундликлар охирги турда «Вердер» билан дуранг ўйнаганди (2:2). Иккала учрашув ҳам Тошкент вақти билан соат 18:30 да старт олади.
Маълумот учун, «Бавария» 74 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида етакчилик қилаётган бўлса, 2-ўринда бораётган «Боруссия Дортмунд» ҳисобида эса 70 очко мавжуд.
32-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
Бундеслига
33-тур баҳслари
11 май, шанба
«Ҳоффенҳайм»—«Вердер» 18:30
«Ньюрнберг»—«Боруссия М» 18:30
«Ҳанновер»—«Фрайбург» 18:30
«Аугсбург»—«Ҳерта» 18:30
«Штутгарт»—«Вольфсбург» 18:30
«Лейпциг»—«Бавария» 18:30
«Байер Леверкузен»—«Шальке-04» 18:30
«Боруссия Д»—«Фортуна Д» 18:30
12 май, якшанба«Айнтрахт Ф»—«Майнц» 21:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)