Испаниялик ярим ҳимоячи Андер Эррера жорий мавсум сўнгида шартнома муддати тугагач «Манчестер Юнайтед»дан кетади. Бу ҳақда клубнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
«Англиянинг энг яхши клубида ўйнаганим мен учун шараф. Ушбу ажойиб беш йил учун катта раҳмат», — деди Эррера.
Хабар берилишича, испаниялик футболчи фаолиятини ПСЖда давом эттиради.
Маълумот учун, Андер Эррера жорий мавсум Премьер лигада 22 та ўйинда 2 та гол урди ва 3 та голли пас берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)