Андижон туманида 2018 йил 28 июль куни туман прокуратурасидан тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 24 октябрь куни номаълум шахс Толмазор маҳалласи ҳудудида қаровсиз қолдирилган Асака тумани Дўрмон маҳалласида яшовчи 39 ёшли Б.Ж.нинг бошқарувида бўлган ISUZU русумли юк автомашинасининг олд ва орқа томон давлат рақам белгиларини ечиб олиб кетган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон шаҳар Хурсандлик кўчасида яшовчи 35 ёшли Ў.М. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)