АҚШлик фуқаро ҳовлисида икки баҳайбат айиқ олишаётганига гувоҳ бўлди, деб ёзади «РИА Новости». Воқеа тасвирланган видео YouTube’га жойлаштирилди.

Фото: Facebook / Coreй Бале

Унда айиқлар орқа оёқларида турган ҳолда бўкириб, бир бирини тишлаётганини кўриш мумкин. Улар уй эгасига умуман эътибор қаратмаган.

Бир неча сониядан сўнг воқеани тасвирга олаётган эркак уйига кириб кетишга қарор қилади. Чунки айиқлар унинг уйи эшигига жуда яқин келиб қолганди.

Эркакнинг айтишича, уйи ҳовлисида баҳайбат айиқларни кўриб ҳайратланган. Унинг сўзларига кўра, айиқлар эҳтимол, яқинроқда турган урғочи айиқ учун курашган.

Жанг тахминан бир дақиқа давом этган, шундан сўнг айиқлар тарқалган, ҳовлида эса жун тутамлари ва қўплаб қон излари қолган.