2018/19 йилги мавсум Европа Лигасининг ҳал қилувчи баҳсида Лондоннинг икки клуби — «Арсенал» ва «Челси» ўзаро баҳс олиб боради.
«Канонирлар» мусобақа ярим финалида «Валенсия»ни икки ўйин натижасига кўра 7:3 ҳисобида мағлуб этган бўлса, «кўклар» «Айнтрахт»ни пенальтилар сериясида ютди (2:2, пенальтилар серияси — 4:3).
Эслатиб ўтамиз, мавсум бошида иккала жамоанинг ҳам бош мураббийи ўзгарди — Унаи Эмери «Арсенал»да Арсен Венгер ўрнини эгаллаган бўлса, Маурицио Сарри эса ҳамюрти Антонио Конте «Челси»ни тарк этгандан сўнг жамоа бошқарувини ўз қўлига олди.
Шу тариқа ёки Эмери, ёки Сарри Премьер лигадаги дебют мавсумидаёқ жамоаси билан совринга эга чиқади.
Бундан ташқари Эмери 4-маротаба ўз жамоасини Европа Лигасининг финалига қадар олиб чиқди. Испаниялик мутахассис 2014 йилдан 2016 йилга қадар кетма-кет 3 маротаба мазкур мусобақа чемпионига айланган. Ўшанда Эмери «Севилья» бош мураббийи бўлганди.
Маълумот учун, 47 ёшли мутахассис «тўпчилар»ни 2018 йилнинг май ойидан бери бошқариб келади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)