Адлия вазирлиги жорий йилнинг 10 майдан — 30 июнь кунига қадар фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича АКЦИЯ эълон қилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Эълонда аҳолидан қуйидаги ҳолларда берилган ҳавола орқали мурожаат қилишлари сўралган:
- Сизнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларингиз бузиляптими?
- Турар жойингиз қонунга хилоф равишда бузилдими?
- Бузилган иморатингиз учун компенсация тўланмаяптими?
- Сизга таклиф этилган компенсация тури сизни қониқтирмаяптими?
- Кўчмас мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини ололмаяпсизми?
Изоҳ (0)