Австралия резерв банки (RBА) 46 миллион нусхада 50 долларлик банкнотларни имловий хато билан муомалага чиқарди. Купюранинг суратини маҳаллий Triple M радиоси ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилган.
Хатолик мамлакатнинг парламентга сайланган биринчи аёл депутати Эдит Коэннинг сўзлари ёзилган кичик матнда вужудга келган. Ундаги «responsibility» (масъулият) сўзида учинчи «i» ҳарфи тушиб қолган ва «responsibilty» тарзида нашр қилинган. Аммо бу хато кўзга деярли ташланмайди. Радиостанция эълон қилган сурат катталаштириб кўрсатилган.
https://www.instagram.com/p/BxN4PpbBRHj/?utm_source=ig_embed
CNN’нинг ёзишича, банк бу хатоликдан хабардор.
«Бу банкнотлар муомалада ўз кучини сақлаб қолади ва бошқа оддий купюралар сингари ишлатилади. Уларнинг қадри ва вазифаси ўзгармаган», — дейди RBА вакили.
Имло хатони кейинги тиражларда тўғирлашга банк ваъда берди.
50 долларлик янги пластик купюраларни банк ўтган йили босиб чиқарган.
Изоҳ (0)