Ўзбекистон терма жамоасининг ФИФА кунларидаги яна бир рақиби номи маълум бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Эктор Купер шогирдлари 2 июнь куни Анталия шаҳрида Туркия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Таъкидлаш жоиз, Туркия терма жамоаси ФИФА рейтингида айни дамда 39-ўринни эгаллаб турибди.
Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда КХДР (7 июнь) ҳамда Сурия (11 июнь) термаларига қарши майдонга тушиши ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)