«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погба «Реал»га ўтиш истаги борлигини маълум қилди.
The Telegraph’нинг хабар беришича, футболчи трансфер амалга ошиши учун «Юнайтед»га босим ўтказишга тайёр. Погбанинг «Қироллик клуби»га ўтиш истаги «қизил иблислар»нинг келаси мавсумда Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслиги ойдинлашганда эса янада кучайди.
Бироқ «манкунианлар» францияликни арзон нархга сотмоқчи эмас. Клуб футболчини 160 миллион фунтдан камига сотишни хоҳламаяпти. Мадридликлар эса ушбу суммани бера олмайди, клуб «Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар билан шартмона имзолашга уринмоқда.
«Юнайтед»нинг маълум қилишича, Погбанинг агенти Мино Раёла «Реал» билан музокара олиб борган ва Испания клуби мавсум охирида футболчи учун 100 миллион фунт таклиф қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Поль Погба жорий мавсум Премьер лига доирасида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)