Торонто штатидаги ҳайвонларни ҳимоя қилиш хизмати (ҲҲҚХ) маҳаллий фуқароси уйидан у билан бирга яшаган 300 та мушукни мусодара қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
У одамнинг уйидан ёқимсиз ҳидлар келишидан шикоят қилган қўшнилари унинг квартирасида 10—15 та уй ҳайвони борлигини тахмин қилган эди. Бироқ унинг уйидан 300 та мушук топилган.
ҲҲҚХ ҳайвонларни ушлаб олиб, уларнинг соғлиғини текшириш учун ветеринарларга топширди. Ажабланарлиси шундаки, барча мушуклар тўлиқ соғлом эди. Уларда ҳатто бирорта бурга ёки инфекция ҳам топилмади.
Нима сабабдан бу одам 300 та мушук билан кичкина квартирасида яшагани аниқ эмас.
Изоҳ (0)