2019 йил 30 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Чуброн қишлоғида яшовчи Ш.А. шу қишлоқда яшаган амакиси Б.Э.нинг уйида ўзаро жанжал оқибатида уни танасининг турли жойларига қўли билан уриб, жароҳат етказган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Натижада Б.Э. олган жароҳатлари туфайли касалхонага келтирилганида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.А. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)