Наманган шаҳрида 5 май куни номаълум шахс 6-кичик туман ҳудудидан Маданий Маориф маҳалласида яшовчи 29 ёшли И.Р. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, 1-кичик тумани Олмазор кўчасига етиб келганида у ҳайдовчининг чап кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказиб, 80 000 сўм пули ва Nokia русумли мобил телефонини олиб воқеа жойидан яширинган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Натижада И.Р. касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Нуробод маҳалласида яшовчи 25 ёшли И.С. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)