Англия Премьер лигасининг 37-турида «Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар «Уотфорд»га қарши ўйинда 2 та голли узатма берди (3:0).
Бельгиялик футболчи Англия чемпионатининг жорий мавсумида 15 та голга ассистентлик қилди ва бу борада топ-5 чемпионат футболчилари орасида етакчиликни ўз қўлига олди.
Ундан кейинги ўринларда «Борнмут» вингери Райан Фрейзер ва Дортмунднинг «Боруссия» клуби хавбеки Жейдон Санчо 14 тадан голли пас билан 2-ўрин, 13 та голли узатма берган Лионель Месси («Барселона») эса 3-поғонани эгаллаб турибди.
Шунингдек, бельгиялик футболчи мазкур мусобақа доирасида «гол+пас» тизимида 31 очко жамғарди (16+15).
Сўнгги бор 2009/10 йилги мавсумда «Челси»нинг икки нафар футболчиси Дидье Дрогба (39 очко) ва Фрэнк Лемпард (36) «гол+пас» тизимида 31 ва ундан кўп очко тўплаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)