Тошкентда гидрометеорология бошқармасини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Хабарда айтилишича, кузатув гидрометеорологик тармоғини кенгайтириш мақсадида «Тошкент—Восточний» авиаметеостанцияси, «Амирсой», «Белдерсой», «Орзу» ва «Чодак» қоркўчки станциялари, «Нурафшон», «Оҳангарон», «Гулистон», «Замин» ва «Сангардак» метеорология станцияларини, шунингдек, 12 та агрометеорология постларни очиш таклиф этилган.
Бундан ташқари, 2019—2025 йиллар учун Ўзбекистоннинг гидрометеорология хизмати инновацион ривожланиш концепциясини ва уни амалга ошириш учун йўл харитасини тасдиқлаш режалаштирилган.
Лойиҳада Ўзбекистоннинг гидрометеорология хизматининг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро муносабатлари белгиловчи мақомининг йўқлиги, бу эса гидрометеорологик фаолиятни тартибга солиш ва давлат ва хусусий секторга гидрометеорология хизматларини кўрсатиш учун ҳуқуқий асос яратиш имконини бермаслиги айтиб ўтилган.
Ўзгидромет ҳудудий бўлинмаларининг етарлича ривожланмаганлиги прогнозларни тайёрлаш ва хавфли ҳодисаларни кузатишда бошқарувни ортиқча марказлаштиришга олиб келган.
Бундан ташқари, қоркўчки станцияларининг ҳозирги миқдори тоғли ҳудудларда тизимли прогностика ва кўчкига қарши чораларни таъминламайди.
Изоҳ (0)