Тергов қўмитаси ҳозирда Шереметеводаги Sukhoi Superjet-100 фалокатининг асосий сабабини чақмоқ чақиши деб айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабарда айтилишича, самолётга чақмоқ урилгани сабаб, парвознинг дастлабки дақиқаларида тутун датчиги ишлаб кетган.
Чақмоқ урилиши натижасида зарарланган қисмлар бакка урилган ва бу ёнғинни келтириб чиқарган. Оқибатда 41 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)