Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл тўнғич фарзанди туғилганидан кейин Британиядан АҚШнинг Калифорния штатига кўчиб ўтишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.
Хабарда айтилишича, жуфтлик Марклнинг болалиги ўтган Лос-Анжелес шаҳридан уй изламоқда.
«Меган аниқ Лос-Анжелесдан уй қидирмоқда. У Лос-Анжелесни, у ердаги турмуш тарзини ва иқлимни севади», — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, кўчиш қарорининг сабаблари орасида герцогинянинг онаси Дория Редланнинг ёнида эмаслиги, қироллик саройи ва Британия матбуоти эътиборидан озод бўлиш истаги ҳам назарда тутилган.
Аввалроқ герцог ва герцогиня тўнғич фарзанди туғилгач, Сассексдаги уйидан Африка кўчиб ўтишни хабар қилган эди. У ерда хайрия ишлари ва вакиллик вазифаларини бажариш режалаштирилган эди.
Изоҳ (0)