Австралияда ноёб ва ажойиб ҳайвонлар кўп. Энди эса эртакнамо афсонавий яккашох ҳам пайдо бўлди. Бу ҳақда Travel Ask хабар берди.
Австралиялик Майкл Фостер кўп йиллардан бери фермерларга ҳайвон олиб-сотишда ёрдам беради. Лекин у яккашох қўйни биринчи марта кўрди. Эгаси қўйни тез орада сўймоқчи эканини айтган, аммо Майкл қўйга ачингани учун уни ўзига олган.
Агар қўйга яхшилаб эътибор берилса, унинг иккинчи шохи ҳам борлигини кўриш мумкин. Шунчаки у ўсмай қолган. Аммо биринчи шох бошининг ўртасидан ўсиб чиққан.
Майкл ўзи билан олиб кетган қўйни ҳақиқий юлдузга айлантирмоқчи: уни кўргазмаларда намойиш қилмоқчи. Ҳозирча эса ушбу афсонавий ҳайвон маҳаллий халқ орасида шуҳрат қозонди.