4 май, шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 7-турида Бахтиёр Ашурматов қўл остидаги «Бухоро» клуби ўз майдонида Рўзиқул Бердиев бошлиқ Қаршининг «Насаф» клубини қабул қилди.
Учрашувдаги ягона гол 65-дақиқада қаршиликлар ҳужумчиси Ҳумоюн Муртозаев томонидан киритилди. Шу тариқа Қарши клуби сафарда кечган баҳсда «Бухоро»ни кичик ҳисобда мағлуб этди.
Мазкур ўйиндан сўнг, «Насаф» 10 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турган бўлса, бухороликлар 6 очко тўплаб 9-поғонада бормоқда.
Суперлига
7-тур баҳси
4 май, шанба
«Бухоро»—«Насаф» 0:1
Гол: 0:1 — 65 Ҳумоюн Муртозаев«Бухоро»: Хуршид Хўжаев, Иван Фатич, Миржалол Жумаев, Иван Нагаев (Фирдавс Асадов, 80), Саламат Қутибоев (Акобир Тўраев, 67), Асадбек Собиржонов, Беҳруз Шодмонов (Акрамжон Баҳриддинов, 78), Роббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко, Достон Ибрагимов
«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев, Азизжон Ғаниев, Дилшод Саитов, Ҳумоюн Муртазоев, Дониёржон Нарзуллаев (Ҳусниддин Алиқулов, 83), Бобир Давлатов (Шароф Муҳитдинов, 66), Сардор Абдураимов, Ислом Кенжабоев (Ойбек Бозоров, 66), Хуршидбек Мухторов, Умар Эшмуродов
Огоҳлантиришлар: Эргаш Исмоилов (40), Бобур Давлатов (55), Владимир Баенко (59)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)