«Реал» «Айнтархт» ҳужумчиси Лука Йовичнинг трансфери борасида келишувга эришди. Бу ҳақда AS хабар берди.
21 ёшли сербияликнинг трансфер суммаси 60 миллион еврони ташкил этади. Мадридликлар немис клубига 48 миллион, футболчининг собиқ жамоаси «Бенфика»га эса 12 миллион евро тўлайдиган бўлди.
«Қироллик клуби» ҳужумчи билан 6 йилга мўлжалланган шартнома тузиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Йович «Айнтархт»га 2017 йилда «Бенфика»дан ижара асосида келиб қўшилганди. Апрель ойида эса Германия клуби футболчини тўлиқлигича сотиб олганди.
Эслатиб ўтамиз, Лука Йович жорий мавсум Бундеслига доирасида 29 та ўйинда майдонга тушиб, рақиб дарвозасига 17 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)