4 май, шанба куни футбол бўйича Франция чемпионатининг 35-турида муддатидан аввал чемпионликни тантана қилган Парижнинг ПСЖ клуби ўз майдонида «Ницца» билан баҳсга киришди.
Учрашувнинг 46-дақиқасида меҳмон жамоа аъзоси Игнатиус Ганаго ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқага келиб парижликлар ҳужумчиси Неймар пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилди (1:1).
Шу тариқа ПСЖ ўз уйида «Ницца» билан дуранг ўйнади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.
Лига 1
35-тур баҳси
4 май, шанба
ПСЖ—«Ницца» 1:1
Голлар: 0:1 – 46 Ганаго, 1:1 – 60, пенальти, НеймарПСЖ: Ареоля, Бернат, Кимпембе, Дани Алвес, Маркинёс, Дракслер (Диаби, 66), Паредес (Курзава, 66), Верратти, Ди Мария, Кавани, Неймар
«Ницца»: Бенитес, Сарр, Данте, Эрей, Аттал, Данило, Тамез, Сен-Максимен (Ле Биан, 75), Ле-Мелу, Бюрне (Срарфи, 89), Ганаго (Макенго, 61)
Огоҳлантиришлар: Верратти (54), Аттал (69), Данте (90), Кавани (90), Эрей (90)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)