Футбол бўйича Италия чемпионатининг 35-турида «Ювентус» клуби «Торино» билан дуранг ўйнади (1:1).
Учрашувнинг 84-дақиқасида «кекса-синёра» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Бу унинг жорий мавсум А Сериядаги 21-голи бўлди. Натижада у мусобақа тўпурарлари баҳсида Кшиштоф Пёнтек («Милан») ҳамда Дуван Сапатага («Аталанта») етиб олди.
Бу борада «Сампдория»нинг 36 ёшли ҳужумчиси Фабио Квальярелла 23 та гол билан етакчилик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Роналду бундан ташқари 11 та голли узатма беришга ҳам эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)