Қозоғистон пойтахти Нур-Султондаги беш қаватли уйларнинг бирида 2 май куни ёнғин содир бўлди, деб хабар берди «Nur.kz».

Фото: «Nur.kz»

Қайд этилишича, нарвон ёрдамида ёнаётган уйдан 32 нафар киши қутқарилган.

Қутқарувчилардан бирининг учинчи қават деразасидан туриб болани ушлаб олаётганини воқеа гувоҳаридан бири видеога олган.

Ёнғин оқибатида 14 нафар бола жабрланган.