Франция футбол федерациясининг тартиб-интизом қўмитаси ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг мамлакат кубоги финалида «Ренн»га қарши ўйинда майдондан четлатилиши юзасидан қарор қабул қилди (2:2, пенальтилар серияси — 5:6).
Унга кўра 20 ёшли футболчи 3 та ўйинга дисквалификация қилинди. Бу Лига 1, шунингдек, барча мусобақаларга тегишлидир.
Бундан ташқари, тартиб-интизом қўмитаси ПСЖнинг бошқа бир ҳужумчиси Неймарга қарши иш очди.
Эслатиб ўтамиз, Неймар «Ренн» билан кечган ўйиндан сўнг Париж клуби футболчиларини ҳақорат қилган мухлиснинг юзига урганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)