Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси маълум бўлди. Бу ҳақда УЕФА ташкилоти ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берди.
Мазкур номга «Барселона» сардори Лионель Месси лойиқ деб топилди. У мусобақа ярим финалининг дастлабки ўйинида «Ливерпуль» дарвозасига 2 та гол урганди (3:0).
У бу йўлда жамоадоши Луис Суарес ҳамда «Аякс»нинг икки нафар ўйинчиси Донни ван де Бек ва Фрэнки де Йонгни ортда қолдирди.
Ғолиб УЕФА расмий сайтида мухлисларнинг овоз бериши йўли орқали аниқланди.
Мазкур номга қуйидаги 4 нафар футболчи даъвогарлик қилганди:
- Лионель Месси («Барселона») — 2 та гол
- Луис Суарес («Барселона») — 1 та гол
- Донни ван де Бек («Аякс») — 1 та гол
- Фрэнки де Йонг («Аякс») — 92% аниқ пас берди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)