Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга Тошкент шаҳар Юнусобод тумани «Аҳилобод» ва «Янги боғ» маҳаллаларида қурилган янги уйларнинг калити тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу замонавий уйлардаги 55 та хонадон калитларининг 28 таси имконияти чекланган фуқароларга, 8 таси оғир турмуш шароитида яшаётган фуқароларга, 21 таси болалар уйида тарбияланган фуқароларга берилди.
Тадбирда Хитой Халқ Республикаси Адлия вазири, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари ва бир қатор бошқа мансабдор шахслар иштирок этди.
Уй-жой билан таъминлашдан ташқари, кўплаб фуқаролар иш билан ҳам таъминланди. Шундай қилиб, замонавий уйнинг ертўласида тикув цехи барпо этилди. Фуқаро Алена Арешкина нафақат ўзининг янги уйида яшайди, балки тикувчи бўлиб ҳам ишлайди.
Уйларда ва уларнинг ҳовлисида болалар билан ўйнаш, спорт билан шуғулланиш ва китоб ўқиш учун зарур шароитлар яратилган.
Энг муҳими, ҳар бир уй фуқаролар учун қулай ва ҳар бир фуқаро ўзининг хонадонидан мамнун.
Изоҳ (0)